Yakshanba, 2024-12-01, 1:13 AM Hush Kelib Siz, Mehmon

Bosh Sahifa | Forum | Soft/Programmalar | Bu Yerda Hamma Narsa! | Web-Masterlarga | Tv va Radio |
[ Yangi Hatlar · Azolar · Forum rules · Izlash · RSS ]
  • Page 1 of 1
  • 1
Hayit Pishiriqlari !!!
ADMINDate: Seshanba, 2011-01-11, 9:39 PM | Message # 1
Administirator
Group: Admin
Messages: 22
Status: Saytda Emas
ЧАК-ЧАК

Ун - 900 г, тухум - 10 дона, сут - 100 г, сарёғ -1 кг, аса! - 900г, шакар - 100 г, таъбга кўра туз.

1. Сирли тоғорачага тухумларни чақиб, сут туз ва унни солиб юмшоққина хамир қорилади.
2. Хамирни угра хамиридан қалинроқ қилиб ёйиб, эни 3-4 см бўлган тасмглар кесилади ва бу тасмалар уградан йирикроқ қилиб кесилади
3. Уфалар қиздирилган сарёгда қизғиш сариқ қилиб қову-рилади (сарёққа ўсимлик мойи қўшиш қам мумкин). Бир текисда пишиши учун уфаларни аралаштириб туриш лозим.
4. Алоҳида идишда асалга шакарни қўшиб, тўхтовсиз аралаштлриб тургак қолдг. қайнатилади. Асалнинг етилганини билиш учун гугурт чўпига озгина илиб олиб совитилади. Совигандан сўнг чирс этиб синса, асал етилган ҳисобланади. Асални қизаргунича узоқзақт қайнатиш ярамайди. Бундай асал чак-чакнинг мазасини бузади.
5. Сўнгра қовурилган уфани сирли хатта тоғорача ёки бо-шқа катта идишга солиб, устидан асални қуйган ҳолда тўхтовсиз аралаштирилади. Бунда асал совиб қолмаслиги лозим. Бунинг учун бир киши асални қуйиб туриб, иккинчи киши аралаштиргани маъқул. Аралаштираётганда уфа қўлга ёпишмаслиги учун қўлни тез-тез сувга оотириб туриш лозим.
6. Мой суртилган лаганга (ёки шунга ўхшаш исталган идишга) асалли уграни солиб, ҳўл қўл билан босиб-босиб зичлаштирилади. Шу вақтда чак-чакка исталган (думалоқ, юлдузсимон ва ҳ.к) шаклни берилади ва совитиш учун совиткичга қўйилади.

ПАҲЛАВА

Ун - 500 г, тухум — 6 дона, сут - 120 г, ёнғоқ мағизи — 200 г, сарёғ — 200 г, шакар — 200 г, асал — 250 г, туз — таъбга кўра.

1. Сирли идишга тухумларни чақиб солиб, бир оз ийланади, сўнгра сут, туз ва унни қўшиб қаттиққина қилиб хамир қорилади. Хамирдан 100 гли зувалачалар узиб, думалоқлаб оштахтага териб қўйилади. Паҳлава 5-6 қатли, хамир кўп бўлганда эса 8-10 қатли қилиб ҳам пиширилади. Паҳлава неча қатли бўлса, зувалачалар сони ҳам шунча бўлиши лозим.
2. Ёнғоқ мағизини товада салгина қовуриб олиб, қуритилади ва майда қилиб туйиб, шакарга аралаштириб қўйилади.
3. Битта зувалачани юпқа қилиб ёйиб, мой сургилган това ёки листга ёзйлади ва юзига сарёғ суртиб, шакарли мағиз сепилади. Сўнгра иккинчи зувалачани ёйиб, товадаги биринчи қлтлам устига ёзилади ва яна сарёғ суртиб ёнғоқли сепма сепилади. Қолган зувалачалар билан ҳам шу жараён такрорланади. Энг устки ёйманинг юзига озгина сув томизиб суюлтирилган тухум сариғи суртилади.
Шундан сўнг паҳлава ўткир пичоқ билан тўрт бурчак ёки ромб шаклида кесиб чиқилади ва пичоқнинг изига зритилган сарёғ қуйилади Сўнгра паҳл

авани духовкаға қўйилади.
4. Алоҳида идишга асални солиб эритилади ва паҳлаванинг пишишига яқин қолганда това духовкадаи олиниб, паҳлаванинг устига асал қуйилади ва яна духовкага қўйилади.
30-40 минутдан кейин това духовкадан олиниб, паҳлава бўлаклари бир-биридан ажратилади ва совитилади. Совиган пахлаваларни лаганча ёки вазага чиройли қилиб тахлаб дастурхонга тортилади.

ҚАТЛАМА

Ун — 500 г, сув — 200 г, сарёғ ёки маргарин - 150 г, туз —таъбга кўра. озгина қандупа. Қатламани қовуриш учун ёғ - 100 г.

1. Сувга тузни содиб, хамир қорилади ва зувала қилиб 15 минут тиндириб қўйилади.
2. Зувала юпқа қилиб ёйилади ва юзига сарёғ суртилади. Сўнгра хамрни ўқлоққа ўраб, ўқиоқнинг бошидан охиригача пичоқ тортиб кесилади. Бўнда энлик тасмалар ҳосил бўлади. Бу тасмалардан эни 2 см бўлган тасмалар кесилади. Ҳарбир тасмани бир четидан ғилдирак қилиб ўралади. Ҳосил бўлган ғилдирак зувалачиларни ўқлоқ ёки каггароқ жўва ёрдамида ёйиб, 1 см қалинликдаги қатламаларясалади.
3. Това ёки қозонга оз-оздан ёғ суртиб қатламалар қизартириб пиширилади. Пишган қатламаларнинг устиса қандупа сепиб дастурхонта тортилади.



Assolomu Alaykum Va Rahmatullohu Va Barakatuhu
 
  • Page 1 of 1
  • 1
Search: